“Чимён’’

«ЧИМЁН санаторияси» МЧЖ Фарғона шаҳридан 32 км масофада, Катран-Тау тоғ тизмаси ён бағрида, денгиз сатҳидан 450 м баландликда, Олтинсой дарёси водийсида жойлашган бальнеологик курорт. Санаторийда, асаб тизими, юрак- қон томир, ҳаракат-таянч тизими хамда гинекология, урология касалликлари билан хасталанган дам олувчилар ўз соғлиқларини соғломлаштирадилар.. Шифобахш омиллардан – минераллашганлиги турлича бўлган сероводородли маъданли сувдан ванналар, чайишлар ва шунингдек сульфат-гидрокарбонат-натрийли, кучсиз минерал сувдан ичиш учун фойдаланилади. Балиқли кўлининг шифобахш балчиғи эса аппликация ва галвано-балчиқ усулида берилади. Санаторияда бугунги куннинг талабларига жавоб берадиган даволаш-ташхислаш хоналари, физиотерапия, лазеротерапия, парафин-озокерит, даволаш жисмоний тарбияси, бассейн, контрас ванналар, уқалаш, психотерапия, фитотерапия ва парҳез овқатланиш кенг қўлланилади. Ётоқ бинолари икки ўринли шинам хоналардан иборат ва барча шароитларга эга. Алоҳида бинода болалар ота-оналари билан бирга даволанишлари учун шароит яратилган. Сизнинг хизматингизда ошхона, маданият саройи, кутубхона, рақс ва спорт майдончалари, алоқа бўлими, сартарошхона ишлаб туради. Экскурсиялар уюштирилади.

Хоналар

2